22.12.2024, Якшанба

Давлат мукофоти билан тақдирланган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди

Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда оғир ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли ҳисобланган жиноятларни тергов ва суриштирув қилиш билан боғлиқ фаолиятида фидойилик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчларига виждонан ёндашиб, ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда.

Яқинда,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни» байрами муносабати билан ички ишлар органлари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар вазирлигидан Кегейли тумани ички ишлар бўлими катта тезкор вакили Маткурбанов Гулмурат Зарипбаевич, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўйича портлатиш ускуналарини зарарсизлантириш махсус отряди командири Тошбеков Миркомил Абдусалимовичлар «Содиқ хизматлари учун» медали билан, Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи Даўлетбаев Аманбай Асенбаевич «Шуҳрат» медали билан мукофотланган эди.



Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва  вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник, О.Турдақовлар мукофотланган ходимларнинг хонадонларида бўлиб уларнинг ота-оналарини фарзандларининг эришган ютуқлари билан табриклади ва уларга совғалар улашиб вазирликнинг ташаккурномалари топширишди.
Вазир, А.Темирханов ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида зафарлар тилади.

 


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати