22.12.2024, Якшанба

Маҳалла тизимдаги ишлар муҳокама қилинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А.Икрамов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 


Тадбирда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, аҳоли орасида мавжуд бўлган муаммолар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари, ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилкка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.


Унда туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тизимда фаолият юритаётган мутахассислар ҳамда ёшлар ишлари агентлиги ходимлари қатнашдилар.

Мажлисда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А.Икрамов томонидан таъкидланганидек, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида маҳалла тизимининг жамиятдаги нуфузини ошириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак. Бу ер одамларнинг дардини тинглайдиган ва муаммоларига ечим топадиган жой бўлиши лозим. 


Шунингдек, тизимда фаолият юритаётган ходимлар, айрим фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари масъулиятни чуқур ҳис қилмаётгани, ишни янгича ёндашув билан ташкил этмаётгани ва аҳоли муаммоларининг аксарият қисми жойида ижобий ҳал бўлмаётгани танқидий тахлил қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролар йиғини ва ички ишлар органлари ҳамда бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказиладиган профилактик тадбирларни кучайтириш натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларига эътибор қаратилди.

Бир неча кун давомида юртимиздаги туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва мавжуд фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганилиши кўзда тутилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оиални қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати