Ўзбекистон
Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг
олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда.
Куни кеча Тўрткўл туманида сенаторлик назорати ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида тумандаги «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинидаги «Яшнаобод Тўрткўл» фермер хўжалигидаги пахта йиғим-теримида фаол қатнашиб келаётган теримчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани тўғрисида ҳам сўз юритилди. Шундан кейин мавсумий иш - пахта йиғим-теримида фаол иштирок қилиб келаётган теримчилар муносиб рағбатлантирилди.
Олий Мажлис
сенатори, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
инспекцияси, туман ҳокимлиги ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
вакилларидан иборат гуруҳ Республикамизда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш
борасида ушбу ҳудудда жойлашган 43-сонли умумтаълим мактабидаги ҳамда «Пахтачи»
овул фуқаролари йиғинида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчилари
ҳамда ёшлар билан ўтказилган суҳбат ҳам мажбурий меҳнат ва ёшларни мажбурий
меҳнатга жалб қилишнинг олдини олишга қаратилди.
Ўтказилган учрашувлар жараёнида Халқаро меҳнат
ташкилотининг Конвенцияларини ҳаётга
тадбиқ этишга доир миллий ҳаракатлар режаси, унинг мазмун моҳияти, миллий
меҳнат қонунчилигини ва меҳнат бозорини ривожлантириш, бандликни, ижтимоий
муҳофазани ва аҳоли билан мулоқотни таъминлашга йўналтирилган Муносиб меҳнат
бўйича мамлакатда олиб борилаётган дастур борасида тушунтиришлар берилди.
Шу билан биргаликда
Олий мажлис сенати Т.К. Нарбаеванинг пахта бўйича мажбурий меҳнатни олдини олиш
мавзусидаги мурожаатлари ҳам таништирилди.
Тўрткўл тумани
ҳокимлиги ахборот хизмати.