22.12.2024, Якшанба

«Мен коронавирусдан даволандим. Тиббиёт ходимларига рахмат»…


 Мен Хўжайли тумани «Б.Қурбанов» кўчаси 68 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Усмонов Муродбек Сарсенбаевич бўламан. Ҳозирги вақтда ер юзида муаммо бўлиб турган COVID-19 билан касалланган кўпчилик инсонлар бу дунёдан ерта кўз юмишмоқда. Ушбу касаллик билан курашиш учун мамлакатимизда барча имкониятлар ишга солинган. Бунинг учун ҳурматли Президентимизга рахмат айтамиз.

Мен ҳам шу пневмония касаллиги билан 2020 йилнинг 14-октябрь санасидан 24-октябрь кунига қадар Нукус шаҳридаги Спорт комплексида ташкиллаштирилган касалхонада даволандим. Шу вақт оралиғида менинг эътиборимни тортган нарса шу бўлдики, шфокорлар ва хамширалар ҳар бир касалга катта эътибор, ғамхўрлик ва одамгарчилик билан муносабатда бўлди.

Мен бундай ўз касбига садоқат билан хизмат қиладиган инсонларнинг янада кўпайишини худодан сўраб қоламан.

Мен қуйидаги инсонларга ўзим ва оилам номидан миннатдорчилик билдирман.

Нурманов Салаўат-( РНЦЭМП шфокори
Ембергенова Шахноза-( РНЦЭМП ҳамшира)
Мусакулова Қәлбийке-( РНЦЭМП ҳамшира)

Ҳурмат билан: Усманов Муратбай Сарсенбаевич