22.12.2024, Якшанба

Беруний туманига пресс тур ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган маҳаллий ОАВ вакиллари, матбуот котиблар, журналист ва блогерлар иштирокида Беруний туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ички туризм ва зиёрат туризми бўйича пресс тур ташкил этилди.

 



Пресс-турнинг биринчи манзили Қуйи Амударё Давлат биосфера резервати бўлди. У ерда иштирокчилар резерват ичидаги 1200 бошдан ортиқ Бухоро буғулари ва уларга берилаётган эътибор билан яқиндан танишди. Шунингдек Султон Увайс Қорайний зиёратгоҳ қадамжоси, Фил қалъа тарихий ёдгорлиги пресс турнинг куннинг биринчи ярмидаги  ташриф жойлари бўлди.

 


Куннинг иккинчи ярмида пресс тур иштирокчилари Абу Райхон Беруний музей мажмуасида бўлди. 2023 йилда мазкур жойда таниқли энциклопедист олимнинг 1050 йиллик таваллуди нишонланади. Беруний тумани бу санага муносиб тайёргарлик кўрмоқда. Катта қурилиш ва замонавий музей мажмуасининг янгидан биноси қурилиши режалаштирилган.

 Маълумот ўрнида Абу Райхон Беруний ҳоки Афғонистоннинг Ғазна шахридан, “Бобур” халқаро фонди томонидан олиб келиниб, олимнинг ўзи туғилиб ўсган қадимги Кат ҳозирги Беруний туманига дафн этилган.

 


Замонавий дизайн, юқори хизмат кўрсатиш соҳасини ўзида мужассамлаштирган “Доктор Максудова инновацион” клиникаси офтолмология ва диагностикага ихтисослаштирилган клиника бўлиб, бу ерда ташкил қилинган яшил ҳудуд, даволанувчилар учун ҳам ўзгача кайфият бағишлайди. 

 


Пресс тур якунида тумандаги 4 та сектор рахбарлари, корхона ташкилот мутасаддилари, ҳоким ўринбосарлари иштирокида пресс-конференция ташкиллаштирилди. Унда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар бўйича мутасаддиларга саволлар билан мурожаат қилди.

 


Пресс-конференция тўғридан-тўғри YOU-TUBE ижтимоий тармоғида эфирга узатилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати