Қораўзак тумани «Қуралпа» ОФЙдаги артезиан қудуқдан сув чиқмоқда. Туман матбуот хизматининг маълумотига кўра, сув 500 метр чуқурликдан чиққан.
Таъкидланишича, бу қудуқ сувидан чорва молларини суғоришда фойдаланиш кўзда
тутилган.
Ҳозирда Қораўзакнинг бир неча жойларида чорвачиликда фойдаланиш учун
артезиан қудуқларини очиш ишлари олиб борилмоқда.