Элликқалъа туманида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз
таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020-2021 йил
қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага
жамғариш бўйича 5197,5 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш
режалаштирилган.
160 мингдан ортиқ киши истиқомат қиладиган туманда жорий йил якуни ва
кейинги йилнинг пишиқчилик мавсумигача аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат
маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари ҳамда уларни қоплаш манбалари
ҳисоб-китоб қилинган.
Биз тумандаги биргина “Бустонагросаноат савдо” мева сабзоватчилик класстери
мисолида кўрадиган бўлсак хозирги вақтда класстерга қарашли Мева совутгичли омборхона 300
тонна олма, 13 тонна картошка, 20 тонна сабзи ғамланган.
Якунланадиган йилда туманда ишлаб чиқариладиган гўшт, мева, сут ва полиз
маҳсулотлари билан туман аҳолисини тўлиқ таъминлаш имконияти мавжуд. Шунингдек,
эҳтиёждан ортган маҳсулотларни
пойтахтимиз бозорларига ҳам чиқариш режалаштирилмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.