Бугун Элликқалъа туманимизда катта шодиёна, миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосили учун шартнома режаси ортиғи билан бажарилди.
2020 йил пахта ҳосили учун Элликқалъа туманида 10 минг 740 гектар майдондан 25 минг 770 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича жами 228 та фермер хўжаликлари ва 1 та “Бустон Кластер” маъсулияти чекланган жамияти балан контрактация шартномалари тузилган эди.
2020 йил пахта ҳосили учун ғўзанинг маҳаллий ва истиқболли навлари экилди. Белгиланган 213 та гуруҳга 17180 нафар теримчи бирлаштирилиб, бу ишни юксак даражада давом эттирмоқда.
Хирмоннинг асосий қисми юқори навларга топширилди. Бунга пахта йиғим-теримига кўнгилли равишда келган теримчиларга зарур шарт-шароитлар яратилгани орқали эришилди. Энг муҳим жиҳати жорий йилда етиштирилган ҳосил биринчи марта туманимизда тўлиқ қайта ишланиши давлатимиз иқтисодиёти, халқимиз фаровонлигида муҳим ўрин тутади. Бу юксак натижалар замирида авваламбор кластер усули ва чуқур ўйланган, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ётибди. Бугунги кунда ер ўзининг ҳақиқий эгасини топди. Кластер усули эса далада ишлайдиган ҳар бир одамда ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳиссиётини кучайтирди. Энг муҳими, етиштирилган пахта ҳосили ғоят қисқа муддатларда – 35-40 иш кунида йиғиб-териб олинди, унинг 90 фоизи юқори сортларга топширилди. Бу борада шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб бажарган “Тозабоғ” “Сарибий”, “Амиробод азаматлари”, “Дўстлик”, “Думанкалъа”, “Гулдурсин азаматлари” ва бошқа ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганини мамнуният билан эътироф этамиз.
Бу йилги юксак марраларга етишда беқиёс ҳисса қўшган, уй-рўзғор юмушлари билан бирга дала ишларида фаол иштирок этиб келаётган муҳтарама аёлларимиз, опа-сингилларимиз меҳнатини алоҳида қадрлаймиз. Теримчилар меҳнатига ҳақ тўлаш борасида пахта майдонининг ўзида кунлик ёки ҳар беш кунлик ҳисоб-китоб қилиниши эса дала меҳнаткашла агротехник тадбирларни, хусусан, чеканка ва дефолиацияни ўз вақтида, сифатли ўтказиш масалаларига жиддий эътибор қаратилганини алоҳида қайд этиш зарур. Энг муҳими, етиштирилган пахта ҳосили ғоят қисқа муддатларда – 35-40 иш кунида йиғиб-териб олинди, унинг 90 фоизи юқори сортларга топширилди. Бу борада шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб бажарган “Сарбий”, “Тозабоғ” “Сарибий”, “Амиробод азаматлари”, “Дўстлик”, “Думанкалъа”, “Гулдурсин азаматлари” ва бошқа ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганини мамнуният билан эътироф этамиз.
Бу йилги юксак марраларга етишда беқиёс ҳисса қўшган, уй-рўзғор юмушлари билан бирга дала ишларида фаол иштирок этиб келаётган муҳтарама аёлларимиз, опа-сингилларимиз меҳнатини алоҳида қадрлаймиз. Теримчилар меҳнатига ҳақ тўлаш борасида пахта майдонининг ўзида кунлик ёки ҳар беш кунлик ҳисоб-китоб қилиниши эса дала меҳнаткашларини хурсанд қилди. Пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда – 1000 сўм, иккинчи теримда – 1400 сўмдан нақд пулда меҳнат ҳақи берилди. Айни кунда пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни сўнгги чаноқларигача териб олиш учун уюшқоқлик билан ҳаракат қилинмоқда. Шунинг билан биргаликда келгуси йил ҳосилига мустаҳкам замин яратиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Элликқалъа туман ҳокимлиги матбуот хизмати