22.12.2024, Якшанба

Маҳаллалар фаолиятини такомиллаштиришга оид семинар ўтказилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан  2020 йил 28 августда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида семинар йиғилиши ўтказилди.



Семинарда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҲПББ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Д.Азизов, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Исомиддинов, Қонликўл тумани ҳокими А.Ибрагимов ва  Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари О.Турдибаевлар иштирок этди.

Тадбир дориасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  18 февралдаги ПФ-5938-сон "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шyнингдек фуқаролар йиғинлари ходимлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.



Шунингдек, 3 та маҳалла ва 8 та овул фуқаролар йиғинида иш юритиш тартиби, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда йиғма жилдлар ва махсус дафтарларни намунавий шакллантириш бўйича соҳа ходимларига батафсил маълумотлар берилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигинг Ахборот хизмати