Сессияга Олий Мажлис Сенати аъзоси У.Жалменов, туман 4 та сектор раҳбарлари, туман депутатлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлар ва ОАВ ҳодимлари қатнашди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида,
Тахиатош тумани 2019-йил якунига кўра, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра «қониқарсиз»
баҳоланган ва шу кўрсатгич бўйича тумани сектор раҳбарларининг йўл қўйган
камчиликлари юзасидан аҳолига мурожаати ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф
этишга қаратилган вазифалар бўйича «йўл харитаси» тақдимоти ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 16 октябрь куни
ўтказилган селектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички
бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш
бўйича берилган топшириқлари ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати