Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари» ҳамда «Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонунларнинг асосий қоидаларини тушунтириш мақсадида туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги мутахассиси Р.Тинибеков, туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов ва унинг биринчи ўринбосари И.Жумабоевалар иштирок қилиб, мавзу юзасидан сўз юритдилар.
Мазкур семинар – тренингни олиб борган Ўзбекистон
Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги мутахассиси Бунёдбек
Маматюсупов тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, фармон ва
фармойишлар мазмуни, шунингдек гендер тенглиги соҳасидаги ҳуқуқий янгиликларга
доир фикрларни баҳам кўрди.
Семинар иштирокчилари ўзларининг мазкур соҳадаги билим ва салоҳиятларини яна бир карра мустаҳкамлашга муваффақ бўлдилар.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.