Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театрида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбир
ўтказилди. Унда бир гуруҳ қорақалпоғистонлик фаоллар «Маънавият фидойиси»
кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Ушбу эътирофга қуйидагилар муносиб кўрилди:
Фарход Бабаджанов - Қорақалпоқ давлат университети доценти,
филология фанлари номзоди;
Отарбаев Рауаж - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзоси, шоир;
Қурбанбаева Мунаввара - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Беруний туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари;
Аяпов Шарапатдин - Республика Маънавият ва маърифат маркази
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими иш юритувчиси.
Мукофотларни Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Aтабек
Давлетов топширди.
Манба Қорақалпоғистон
хабарлари