22.12.2024, Якшанба

«ТИЛ МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ АСОСИ»

19 октябь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факультети билан ҳамкорликда “Тил – миллий ўзликни англаш асоси” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари А.Матниязова кириш сўзи билан очиб берди. Ўз нутқида “Тил миллат кўзгуси, унинг ғурури, тафаккури манбаи эканлигини таъкидлади.






Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмақдур” деган ибратли фикрлари бугунги кунимиз учун ҳам муҳимдир. Тилни асраш, ўрганиш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг янада ривожланиши, таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиниши қувонарли ҳолдир”. Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Хўжаниязов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат пеадгогика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Қодиров, факультет декани профессор Ж.Алланазаров, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири Х.Тўлибоев, ёшлар билан ишлаши бўйича декан муовини И.Сапарбаевлар иштирок этди.Анжуман юксак савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб, иқтидорли талабалар ўзларининг ишлаган “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим” мавзусидаги видео-роликлари, ижодий иншолари, ёзган шеърларини тақдим қилишди. Тадбир доирасида ғолиб талабалар Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси томонидан тайёрланган “Ташаккурнома” ҳамда совғалар билан тақдирланди.