22.12.2024, Якшанба

Яна бир янги бино фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги «Қўнғирот» овул фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирок этиб, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида маҳалла тизимининг жамиятдаги нуфузини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этди.


Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли Қарорига асосан, мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида  давлат-хусусий шериклик асосида фуқаролар йиғинларининг намунавий биноларини қуриш белгиланган.

Ушбу қарор ижроси юзасидан ҳозирда кўплаб маҳаллаларда янги фуқаролар йиғинларининг бинолари қурилмоқда.



Чунки, маҳалла жамиятда адолат тамиоилларининг кўзгусига айланиши керак. Фуқаролар йиғини одамларнинг дардини тинглайдиган ва муаммоларига ечим топадиган маскан бўлиши лозим.

Куни кеча ана шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида қурилган «Қўнғирот» овул фуқаролар йиғининг янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги бино янгича шижооат бағишламоқда. Бу ерда ҳудуд аҳолисининг кундалик масалаларини ҳал этишга барча шарт-шароит яратилган. Тизимга қаратилган катта эътибор ва ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз, – дейди мазкур овул фуқаролар йиғини раиси Оразали Султанов.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган имкониятлар билан танишди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати