22.12.2024, Якшанба

Элликқалъа туманида замонавий лимончилик иссиқхонаси ташкил қилинди

Элликқалъа туманида лойиҳа қиймати 1275,5 минг АҚШ доллари бўлган замонавий лимончилик иссиқхонаси ташкил қилинди.

 

Сўнгги йилларда Республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.


Жорий йилда Элликқалъа туманида 3 - гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилмоқда. 1-сектор худуди яъни “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Умидбек- Одилбек” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли  иссиқхонага эрта баҳорда Фарғона вилояти Қуқон шаҳридан  лимон кўчатларидан 2500 туп олиб келиниб экилди. Замонавий типдаги лимончилик иссиқхонасининг ташкил этиш лойиҳа қиймати 1275,5 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳозирги вақтда лимон кўчатлари иссиқхонанинг 2-гектар ер майдонига экилиб парваришланаётган бўлса қолган қисмига  тез кунларда лимон кўчатлари экиш учун тайёрланмоқда. Иссиқхона ишга тушиши билан жами 85 нафар ишчи  ходимлар иш билан таъминланади.Келгусида  йилига ўртача 468160,0 АҚШ доллари пул тушуми режалаштирилмоқда.

 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати