Элликқалъа тумани секторлар кесимида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш буйича туман ҳокими С. Авезов бошчилигида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
13-октябрь куни 1-сектор худуди “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини
худудидаги ўрганишлар жараёнида туман ҳокими 1-сектор раҳбари С. Авезов
томонидан ёшлар “темир дафтар” ига
киритилган Т. Балтабаевни 7-сонли умумтаълим мактабига, “Жасорат” маҳалла
фуқаролар йиғини худудида истиқомат қилувчи Н. Тўхтабаевани 11-сонли умумтаълим
мактабига, хотин-қизлар “темир дафтар” ига киритилган Р. Туребаевани “ҚҚ
Агроимпекс” маъсулияти чекланган жамиятига
ишга жойлаштирилди.
Ёшлар ва Хотин-қизларни ҳаётга мотивациялаш ва
касбга ўргатиш бўйича ўқув
курсларида тумандаги ишсиз ёшлар ва
хотин-қизлар қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитилиб, қайта тайёрланмоқда. Ишлаш
истагида бўлган уй бекалари, шу жумладан, қўлида ҳунари бўлган ёшлар ва
хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича аниқ
чоралар кўрилаётир.
Амалга оширилган бу ишлар ва режалаштирилаётган
лойиҳалар – биз учун сўнгги манзил эмас ва бу билан биз тўхтаб қолмоқчи ҳам
эмасмиз. Ишга лаёқатли бўлган, аммо вақтинча ишсиз бўлган ёшлар ва
аёлларимизнинг бандлигини тўлиқ таъминласак, юрагида меҳри, кўзида ўти бор
Элликқалъа ёшлари ва аёлларининг нималарга қодир эканлигига ўшанда ўзингиз
гувоҳ бўласиз.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.