22.12.2024, Якшанба

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида олиб борилган ишлар тўғрисида

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида олиб борилган ишлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 26 август кунги 243-сонли қарори асосида ташкил қилинган. Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб умумий майдони 68717,8 гектарни ташкил қилади. Шундан 11568,3 гектар қўриқхона зонасига, 6731,4 гектар буфер зонаси, 50418,1 гектар оралиқ зонага киритилган.

Беруний тумани ҳудудида 7681,0 га қўриқхона,‎ 2811,5 га буфер ва 19016,0 га‎ оралиқ зоналаридан иборат бўлиб шундан жами 29508,5 га майдонни ўз ичига олади.

Амударё тумани худудида 3887,3 га қўриқхона,‎ 3919,9‎ га буфер, 31402,1‎ га‎ оралиқ зоналаридан иборат бўлиб шундан жами 39209,3 га майдонни ўз ичига олади.


Қўриқхона зонаси 11568,3 гектардан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган зона ҳисобланади. Ушбу зона табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.Қўриқхона зонаси ҳудудида, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат қўриқхоналари режими ўрнатилган ва ушбу ҳудудда ҳар қандай турдаги хўжалик фаолияти олиб бориш тақиқланган. Ҳозирги кунда биосфера резерватида жами бўлиб, 32 та ходим иш олиб бормоқда, шундан илмий бўлим ходимлари 8та, бошқариш ва техник ходимлар сони 13та хамдаинспекторлар сони 11та ходимдан иборат бўлиб қўриқхона зонасимуҳофаза ходимлари жавобгарлигига бекитилган. Ушбу худудда инспекторлар ва илмий ходимларга 3та ўрмон уйи, 3та ёзги шийпон қурилган. Инспекторлар 10та ишчи оти, 1та табель қуроли хамда маҳсус кийим-кечаклар билан таьминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 март кунги №ПҚ-4247 сонли қарорига асосан Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Ўрмон ҳўжалиг давлат қўмитаси тасарруфидан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти, Термиз давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетлари билан биргаликда икки таъмонлама шартномалар тузилган бўлиб жўмладан; докторант, магистрант ва иқтидорли талабаларнинг малакавий ишлари бўйича тадқиқот олиб боришларига зарур имкониятлар яратиш мақсадида икки йил муддага икки томонлама шартномалар тузилган.


Илмий бўлим ходимлари 4 та мавзу бўйича иш олиб бормоқдалар, яъни Бухоро буғуси кўпайиши, қушлар дунёси, энтемофаунаси, ўсимликлар дунёси ва табиат солномаси каби мавзулар устида мунтазам мониторинг олиб борилмоқда.

Ўлкамиз табиатининг ноёб ва ажойиб намоёндаси ҳисобланмиш резерват ҳудудидаги Бухоро буғулари хозирги кунда ўз наслини кўпайтиришда давом қилмоқда. Жумладан резерват директори буйруғи асосида ҳар йили ўтказиладиган кузги саноқ даврида уткан 2019 йил куз мавсумидаги саноқ буйича Бухоро буғуларининг сони 1233 бошдан ортиқ эканлиги аниқланди. Илмий бўлим ходимлари томонидан Бухоро буғулари генофондини сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фанлар Академияси ва Қорақалпоқ давлат университети билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари  олиб борилмоқда. Шунингдек ушбу ишлар резерват флора ва фаунасининг бошқа турлари бўйича ҳам юритилмоқда.



Хозирги кунда биосфера резервати худудига яқин жойлашган аҳоли, дехқон фермер хўжалик раҳбарлари, корхона, ташкилот вакиллари орасида ўрмон ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши ва унинг мохияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунинг билан биргаликда резерватга яқин жойлашган аҳолининг хабардорлик ва экологик онги даражасини юксалтириш, экологик тарғибот ва таълим олиб бориш мақсадида ўнта ОФЙ ва мактабларда, фермер хўжаликларида тарғибот ишлари олиб борилди. Биосфера резервати ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мониторингини юритиш, экологик туризмни ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Биосфера резерватига белгиланган вазифа ва топшириқларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Республика раҳбарияти топшириқлари асосида,олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган режалар асосида иш олиб борилмоқда.


Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати