Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари
сурилган 5 та ташаббус Мамлакатимизда, шу жумладан Қорақалпоғистонда ёшларни
маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида ахборот
технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни
тарғиб қилиш пировардида ҳар томонлама етук авлодни вояга етказиш масалаларида
муҳим дастури амал бўлмоқда.
5 та ташаббуснинг III. Учинчи ташаббуси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер
технологияларини ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари
бўйича.
Тумандаги ўрта таълим мактабларида 67 олий маълумотли
информатика фани ўқитувчилари томонидан IТ (информацион технологиялари)
йўналишида ўқувчиларга таълим бериб келмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йилда рақамли технологиялар ўқув
марказлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, шундан, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, Нукус шаҳри, Мўйноқ,
Беруний ва Қонликўл ва 2020 йил Элликқаъла, Амударё туманларида рақамли
технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.
Ушбу марказларда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компьютер синфлари, ўқув зали ва плейстейшен хоналари ташкил этилиб ўз фаолиятини йулга қуйдилар.
Кегейли туманида ташкил этилган, Рақамли
технологиялар ўқув марказига туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда
таълим олаётган 9 000 дан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек уюшмаган ёшларни ҳамда
корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим
савиясини ошириш режалаштирилмоқда.
Кегейли тумани рақамли технологиялар ўқув марказига Вазирлик томонидан ўқув курсларини ташкил
этиш учун ўқув хонасига 11 та, киберспорт хонасига 5 та,
робототехника хонасига 3 та компьютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига
уланди.
Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси буйича
“One Million Uzbek coders” платформасида 2 257 дан зиёд ёш йигит-қизлар
руйҳатдан ўтди.
Шундан Кегейли тумани буйича 85 та ёшлар руйхатдан
ўтиб, шундан 10 та ёш курсни тугатиб, ўз сертификатларига эга бўлишди.