Бугун жамиятимизда ёшларнинг ролини ошириш, замонавий билим ва
касб-ҳунарни эгаллаши, катта ҳаётда ўзларининг муносиб ўрнини топиши учун
мамлакатимизда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўсиб келаётган ёш авлод эгаларини ватанпаварлик руҳида тариялаш,
ҳаётда нотўғри қадам қўйиб, ўз қилмишидан пушаймон бўлганларни тўғри йўлдан
юришган тарғиб этиш мақсадида Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг
ўқув-моддий базаси негизида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик
кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими билан ҳамкорликда
шаҳар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшлар
иштирокида “Ҳарбий қисмдан олган таассуротларим” мавзусида тадбирлар бўлиб
ўтди.
“Эр йигитни – эр йигит тарбиялайди” шиори остида ўтказилган
тадбир дастлаб ҳарбий қисм кутубхонасида давра суҳбати билан бошланди. Унда
мутасадди ташкилотлар вакиллари бугун мамлакатимиз ёшлари учун берилаётган кенг
кўламли имтиёзлар, ҳарбийлик касбининг нуфузи, таълим-тарбия олган инсоннинг
келажаги буюк эканлиги ҳақида маъруза қилишди. Давра суҳбати ёшларни қизиқтириб
келган кўплаб саволлари билан давом этди.
Учрашув давомид ўқ отиш тайёргарлигининг компьютерлаштирилган
машғулот хонасида мерганлик бўйича мусобақа ташкил этилди. Электрон таблода
нишон марказига ўқ узаётган йигитларнинг қувончи чексиз бўлди.
Ташкил этилган навбатдаги ўқув нуқтасида ёшлар учун кичик дала
ўқув майдонида аскарлар томонидан амалий машғулотлар намойиш этилди. Ҳарбий
соҳага қизиқиши ортиб борган ёшлар ҳақиқий ўқотар қуролларни диққат билан
ўрганишга киришди.
Навбатдаги ўқув жойи ёшлар учун кутилмаган бўлди. Унда
чавандозлик тайёргарлиги билан шуғулланаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ёшлар
учун маҳорат дарсини ташкил этиб, жанговар ҳаракатларда отлардан фойдаланишни
ўргатишди.
Учрашув якунида машғулот ва мусобақада фаол иштирок этган ёшлар
ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати