"Экологик инновация ва технологиялар ҳудуди".
Давлатимиз раҳбари БМТ нинг юқори минбаридан туриб, ўзбек тилида нутқ
сўзлаши ҳар бир Ўзбекистонлик фуқарони тўлқинлантирмасдан қолдирмади.
Дунёни ташвишга солаётган пандемия, глобал иқлим ўзгаришлари, Афғонистонда
тинчлик ўрнатиш, қолаверса Орол денгизининг қуришини "Давримизнинг ўткир
муаммоларидан яна бири" деб кўрсатди. Асримизнинг яна бир йирик талофати
бошланганига 50 йилдан ошган бўлса, Орол бўйида яшаётган аҳолининг бошидан
ўтаётган ҳар бир синовни шу ерлик халқдан яхши хеч ким тушунмаса керак.
Бу борада Ўзбекистон Оролбўйидаги аҳволни яхшилаш, экологик вазиятни
юмшатиш мақсадида денгизнинг қуриган жойида қишнинг изғиринли, совуқ палласида
саксовул уруғларини экиш ишларини 2 йилдирки бошлаб юборди. Қишнинг совуқ
шароитида олиб борилаётган ишларни кўзи билан кўрган одам борки, чўлдаги хазина
ёхуд инсон қўл мехнатининг бетакрор мўжизаси деб атаса янглишмаган бўлади.
Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун БМТ нинг инсон
Хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик трансфонди тузилди. Ушбу фонд оғир
экологик вазиятда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун хизмат қилади.
Президент Ш.Мирзиёев томонидан билдирилган таклифга кўра, Орол бўйи минтақасини
"Экологик инновация ва технология ҳудуди" деб эълон қилиш ҳамда БМТ
Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини билдирди.
Шунингдек ушбу муҳим хужжат тасдиқланган санани эса "Ҳалқаро экологик
тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни" сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ
бўларди.
Ўзбекистон бу борада 2 йиллик тажрибага эга ва янги инновацияларни Орол
бўйида синовдан ўтказди. Бу эса ўз натижасини берди. Бутун дунё нигоҳини айнан
экологик тозаликни асрашга, Оролдан кўтарилаётган қум ва туз бўронларининг
олдини олиш мақсадида янги технологияларни жалб этишга қаратадиган бўлсак,
минтақадаги яшаётган халқларнинг саломатлигини тиклаш бугунги кунга бўлган,
яшашга бўлган иштиёқини ошира олсакгина биз мақсадимизга эришган бўламиз. Бу
эса ўз ўрнида экологик муаммоларнинг камайишига, соғлом авлоднинг дунёга
келишига, турли кўринишдаги касалликларнинг олдини олишга хизмат қилган бўлади.
ВМ ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний тумани бўлими бошлиғи.
Умиджон Қаландаров.