Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида шунингдек, турли табиий офатлар фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашишда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган миллий-қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр –оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларини умумхалқ даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган жамиятимизда тинчлик- осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз хомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдлошларимизни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилди.
Бугун ушбу
нишон билан Тўрткўл туманидаги 17 нафар турли соҳа вакилларининг тақдирлаш
маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни
туман ҳокими Р.Шамуратов кириш сўзи
билан очиб берди. Бугунги кунда туманда «Саховат ва кўмак жамғармаси»га
тумандаги саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ва хомийлардан келиб тушган жами
маблағ 544 миллион сўмни ташкил қилади. Шундан пандемия даврида бирламчи
озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бор бўлган 1605 та оилага 239 миллион сўмлик
озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонга муҳтож
37 та оилага 9.3 миллион сўмлик
дори воситалари, нақд пул кўринишида 154 та оилага 44, 3 миллион сўмлик пул маблағлари, чорва моллари учун 26 та оилага 70 млн сўмлик, бошқа турдаги маҳсулотлар учун 54 та
оилага 7 млн сўмлик, жами 1876 та оилага 370 миллион сўмлик ёрдамлар
кўрсатилди.
Бундан
ташқари 2020 йил 10 июлдан бугунга қадар туманимиздаги саховатпеша инсонлар,
хомийлар томонидан ҳам 140 та оилага 32
миллион 340 минг сўмлик 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тадбир
давомида коронавирус пандемияси
даврида хомийлик хайрияларини кўрсатган
саховатли инсонлар, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ҳамда коммунал соҳаларида жонбозлик кўрсатган бир қатор юртдошларимизга ушбу кўкрак нишонлари
топширилди.
Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати.