Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг 2019
йилда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида берилган топшириқлари
асосида тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли дастур ишлаб
чиқилган.
Ишлаб чиқилган манзилли дастур асосида 2020 йилда 35 та 501,5 млрд.сўмлик
лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 405 нафар янги иш ўринлари яратиш
режалаштирилган. (157,8 млрд.сўми ўз маблағи, 26,7 млрд.сўм банк кредити, 30,9
млн.долл. хорижий кредит ва 0,5 млн. долл. хорижий инвестиция).
Мисол учун: REGION AGRO INVEST EKSPORT» МЧЖ томонидан 16,7 млрд. сўм.
инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига 55 ўринли ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси,
«TAXIATASH CHORVACHILIK» МЧЖ томонидан 5,1 млрд сўм инвестицияларни ўзлаштириш
ҳисобига 20 ўринли 150 бошли чорвачилик комплекси лойиҳаси, ишга туширилади
Бугунги кунга келиб, 8 та 36,5 млрд.сўмлик лойиҳа ишга туширилди ва 68 нафар
янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун: «ТAKHIATASH GREENHOUS INDUSTRIAL» МЧЖ томонидан 26,8 млрд. сўм
миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 500 тонна помидор
маҳсулоти етиштирилади, 20 нафар янги иш ўринлари яратилди.
«МAXKAMBEK-SHERZODBEK»МЧЖ томонидан 2 млрд.сўм миқдорида инвестиция
ўзлаштирилиб, 20 та нафар иш ўрни яратилди.
Ушбу корхоналар ишга туширилиши ҳисобига давлат бюджетига бир ойда 1,1
млрд.сўм, бир йилда эса қарийб 12,1 млрд сўмдан солиқ тўловларини амалга
оширади.
Шунингдек, тумандаги мавжуд имкониятларни ҳам ҳисобга олиб, “Тахиатош иссиқлик
электр станцияси”нинг янгидан қурилган иккита буғ-газ қурилмасидан чиқадиган
иссиқ сувдан самарали фойдаланиш мақсадида жами 54 гектар майдонда гидропоника
усулида иссиқхоналар қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди, шундан бугунги кунда
30 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, экиш ишлари бошланди.
Шу йилнинг дееабрь ойидан бошлаб дастлабки ҳосил бир гектардан камида 120-130
тонна ҳосил етиштириладиган бўлса, жорий мавсумда 56 млрд.сўмлик маҳсулот
етиштирилади.
Шундан 70 фоизи экспорт қилинишини ҳисобга олсак, қолган 30 фоизи ички бозорга
сотилади. Бундан бюджетга камида 2,5 млрд.сўмлик солиқ тушуми бўлади (Қўшимча
520 та иш ўринлари яратилади). Энг асосийси тадбиркорларнинг харажатларининг
асосий қисми тежалади, яъни, бир гектар иссиқхона учун ўртача бир мавсумда 100
млн.сўмга яқин табиий газ учун харажат қилинса, иссиқ сув учун харажат 50
млн.сўмга ҳам етмайди. Мисол учун, “Найман агро-теплица” масъулияти чекланган
жамияти томонидан ўтган йили 4 га. майдонга гидропоника усулида иссиқхона
ташкил этилиб, шу йилнинг ўтган даврида 200 млн.сўмлик солиқлар тўлаб берилди.
Ушбу тадбиркоримиз томонидан ҳозирги вақтда қўшимча, яна 4 га.майдонга
иссиқхона ташкил қилди. Айни вақтда жами 8 га.лик иссиқхонада экиш ишлари олиб
борилмоқда.
Ушбу лойиҳалар яратиб берилган имкониятлар ҳисобидан хорижий молия институтлари
маблағларидан 3 млн. 800 минг АҚШ доллари миқдорида кредит эвазига амалга
оширилди. Бу тадбиркоримиз пандемия даврида берган имтиёзлардан ҳам фойдаланиб
7 фоизлик ставка ўрнига ярмига камайтирилиб 3,5 фоизда кредитларни тўлаб
келмоқда. Биргина шу тадбиркоримизнинг ўзида иссиқликдан 400 млн.сўм, банк
кредитлари фоизи камайтирилишидан 720 млн.сўм жами 1 млрд. 120 млн.сўм ўз
ихтиёрига қолдирилади. Булардан ташқари дастурлар доирасида банк кредитлари
ҳисобидан молиялаштирилган 14 та лойиҳа ишга туширилиб, натижада бюджетга шу
йилнинг ўзида 1,6 млрд.сўмдан қўшимча тушум таъминланади. (200 тага яқин янги
иш ўринлари яратилади).
Мисол учун, Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида чиқариб
берган қарорларидан фойдаланиб, “Замирбек Тахиатош” хусусий корхонаси хорижий
молия институтлари (ГАЗ ПРОМ БАНК Россия линяси) маблағлари ҳисобидан 208 минг
евро 8 фоизли (айланма маблағлари учун) кредит эвазига “Тахиатош иссиқлик
электр станцияси”дан чиқадиган иссиқ сувдан унумли фойдаланган ҳолда май ойида
5 гектар майдонда саноат усулида балиқ етиштириш йўлга қўйилди (иссиқ сувдан
фойдаланишдан мақсад балиқнинг овқатланиш даври оддий сувга қараганда бир ойга
кўп бўлади, натижада 200-250 грамм қўшимча вазн олади). Ушбу 5 га. сунъий ҳовузга
160 минг дона балиқ чавоқлари ташланиб парвариш қилинмоқда. Бу ердан 120-130
тонна товар балиқлари етиштириш режалаштирилган. Шу битта лойиҳанинг ўзидан
йилига камида 540 млн.сўм тегишли солиқлар тўланади. Олдин айланма маблағлари
учун ажратилган кредитларнинг фоиз харажатларини қоплашга компенсация берилмас
эди, коронавирус пандемияси даврида берилган енгилликлар туфайли ушбу
тадбиркоримиз бугунги кунда 8 фоиз ўрнига 6 фоиз тўлаб келмоқда (2 фоизи
жамғарма томонидан қоплаб берилмоқда).
Тадбиркорларга қулай шароитлар яратиб бериш орқали уларнинг сонини камида икки
баробарга ошириш бўйича берган Президент топшириғига асосан, туманда жорий
йилда жами 150 та янгидан тадбиркорлик субьектлари ташкил қилиниши керак,
бугунги кунда шундан 102 таси ташкил этилди.
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тез суръатларда амалга
оширилмоқда, бунинг натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилиб бандлиги
таъминланган фуқаролар сони ҳам кўпаймоқда. Бугунги кунда яратилаётган
шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, туманда саноатни ривожлантириши
бўйича қилиниши керак бўлган ишлар ва амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар
кўп ва бу ишлар ҳали ҳам давом этади.
Тахиатош тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати