Жорий йилда Президентимиз фармонига кўра жаҳон миқёсида кенг
тарқалган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар,
фавқулодда ҳолатлар туфайли эл–юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд
хавф–хатарга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва
жасорат намунасини кўрсатган кишиларни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан
тақдирлаш белгиланган эди.
Айни кунларда жойларда ушбу кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш тадбирлари
бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбир Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда ҳам ўтказилиб, унда вазир
полковник А.Темирханов мукофотга лойиқ деб
топилган 52 нафар ходимга кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг
ўринбосари, полковник Х.Махсумов иштирок этди.
–Дунё бўйича давом этаётган пандемия даврида унга қарши курашиш ва кенг
тарқалишининг олдини олишда бошқа соҳалар қаторида ички ишлар органлари
ходимлари муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўтган вақт ичидаги ушбу хизматимизни
муносиб баҳолаб бизни шундай мукофотга лойиқ деб топган экан бундан мен жуда
хурсандман. Бу эътибор эса келгусида пайтлари фаолиятимизни янада самарали олиб
боришга ундайди–дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлими
санитария–эпидемиология назорати маркази бошлиғи, катта лейтенант Парахат Қулимбетов.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Postda» мухбири
Қорақалпоғистон Республикаси