22.12.2024, Якшанба

Шуманай туманини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туманда паррандачилик ва куркачиликни ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Давлат раҳбарининг 2019 йил                        20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган баёнининг 2 бандида белгиланган топшириқларига мувофиқ туманда паррандачилик ва кўркачиликни ривожлантиришда амалга ошириладиган лойиҳалар белгиланб олинган, натижада тумандаги "Ер Азизбек" ФХ томонидан 30 минг.бош 1 кунлик бройлер жўжаларни етиштириб, 40 кун бокилган ҳолда 45 тонна парранда гўшти етиштириш ташкил қилиниб, шунингдек 30 минг тухумга мўлжалланган инкубация цехи ишга туширилган, бундан ташқари Мам-нур" ФХ томонидан тухум йўналишидаги 10 минг бош паррандага  мўлжалланган корхона ташкил қилинган.



Жорий йилнинг ўзида кам таьминланган даромад топишда қийналаётган 522 оилаларнинг ҳар бирига 50 бошдан 26,1 минг бош жўжа бепул тарқатилиб, даромад олишда имкониятлар яратилиб берилган.

Ушбу ишларни давом эттирган ҳолда жорий йилда "Zarifzar plus" МЧЖ да лойиҳа қиймати 10 млрд.сўмлик 20 минг бош наслли бройлер она товуқ ва 500 минг дона гўшт йўналишидаги (йилига 750 тн гўшт етиштириш) ва қуввати ойига 45 минг жўжа чиқариш инкубаторини ишга тушириш лойихаси амалга оширилади.


(ҳозирда лойиҳани амалга оширишда Ақ-жап ОФЙ ҳудудидан туман ҳокимининг 30.07.2020й  №467/7-2 сонли қарори билан қурилиш ишлари учун 4,0 гектар ва парранда озуқа базасини таьминлашда Сарманбайкол ОФЙ худудидан туман ҳокимининг 08.04.2020й №298/4 сонли қарори билан 100,4 га ер майдонлари ажратилиб берилган).

Бундан ташқари “Jansuliw qiyat” ФХда лойиҳа қиймати                       200 млн.сўмлик саноат усулида 5 минг бош парранда етиштириш ва янгидан 31 та иш ўринлари яратиш лойиҳаси амалга оширилади.

(ҳозирда лойиҳани амалга оширишда Дийханабад ОФЙ ҳудудидан туман ҳокимининг 15.04.2020й  №314/4 сонли қарори билан 31,2 га ер майдонлари ажратилиб берилган, қурилиш ишлари якунланиб банк томонидан кредит маблағлари ажратилган. Лойиҳа ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда).





   “Manzura Sharwa” ИЧК томонидан 50 та камбағал оилаларга субсидия маблағлари  хисобидан жами 2230 дона ўрдак тухум йўналиши бўйича тарқатилди ва хар бир оиланинг бандлиги таъминланди.

Ушбу лойихалари хисобида туманда касаначилик асосида тухум йўналишидаги паррандачиликни ривожлантириш, яъни 1000 та хонадонларга (тухумини қайтариб бериш шарти билан) аҳоли томорқаларида жами 50 минг бош парранда боқтириш ва 1000 хонадонларга 5000 та курка тарқатиш лойиҳаларини амалга ошириш ва шунинг натижасида аҳоли даромадини ошириш (6 ой давомида кунлик даромад олиш манбайи яратилди) белгилаб олинди.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига парранда сони 117 мингни ташкил этмоқда, 2021 йилга парранда сони 145 минг бошга, 2022 йили бош сони 180 минга етказилиши режалаштирилган



Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи:

У.Таджимуратов