Ҳаётимиз
давомида кўчмас мулк ёки яшаш учун хонадон ҳарид қилаётганимизда унинг географик
жиҳатдан жойлашуви катта аҳамият касб этади. Масалан яшайдиган ҳудудимизнинг иш
жойимизга яқинлиги ва бошқа қўшимча қўлайликлари унинг қийматини белгилайди.
Чунки, ушбу шароитлар туфайли бизга кенг қулайликлар ва имкониятлар эшиги
очилиши шубҳасиз.
Давлат
хизматлари марказлари филиаллари қатнов қийин ва ноқулай бўлган олис ҳудудлар
аҳолисининг кундалик ҳаражатларини бир неча баробарга қисқартириб, уларнинг
оғирини енгил қилиши шубҳасиз. Мисолимиз билан айтганда, филиалларнинг яқинлиги, қўшимча қулайликлари
унинг қимматини белгилайди. Инсон манфаатлари барча нарсадан
устун эканлигини англатади.
Элликқалъа тумани Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолиси кўп, ўзига хос туманларидан бири бўлиб хисобланади.
Туман
марказидан 35 км узоқликда жойлашган Сарабий ОФЙ ҳудудида Давлат хизматлари
марказининг филиали ташкил этилди. Ушбу филиал Сарабий овул фуқаролар йиғини
биносида жойлашган бўлиб, Сарабий, Қилчиноқ, Амиробод , Дўстлик , Тоза-боғ
ОФЙлар ҳамда Қошқўра, Пахтачи, Чўпон, Думанқалъа МФЙлари ҳудудида истиқомат қиладиган жами 33
897 нафар аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишлари учун кенг имкониятлар
яратилди.
Мазкур
филиал орқали аҳолига барча давлат хизматлари жумладан, ҳозирги кунда 140 та
давлат хизматлари кўрсатилади. Бу эса ўз навбатида аҳолига кўплаб қулайликлар
ва имкониятларни яратади. Мисол учун филиал атрофида жойлашган 34 мингга яқин
аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиши бироз қийинчилик туғдираётган эди,
эндиликда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини бартараф этиш, узоғини яқин
қилиш, нақдини ва вақтини тежаш имкониятини берди.
Мамлакатимизда карантин пайтида аҳолининг беҳудага
вақтларини туман марказларига келиб-кетишлариниг олдини олинишида ҳам ташкил
этилган Сарабий филиали катта аҳамиятга эга бўлди. Бу филиал бугунгидай
одамларнинг ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда зарур хизматлардан фойдаланишига
хизмат қила бошлади.
Шунинг
учун Филиалимизнинг асосий вазифаси, жисмоний ва юридик шахсларга кенг
қамровли, шу жумладан мобилъ (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш;
-
фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш,
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич
кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- тегишли ҳудуд аҳолисини кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб боришдир.
Филиалнинг яна бир
қулайли томони туманнинг асосий аҳолиси зич жойлашган ҳудудда жойлашганлиги,
мурожаатчилар учун транспорт қатновини осонлиги, автобекат мавжудлиги ва
асосийси пул ўтказмаларини бажариш учун АТ
“Халқ банк” Элликқалъа филиали “Сарабий” банк хизматлари марказининг ташкил
этилганлиги ҳалқимизга бир мунча қулайликлар яратди.
Айтиш мумкинки, бугун давлат билан халқ
ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини
яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат
хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб
улгурди. Айнан қулайлик ва узоқни яқин
қилишда эса жойларда ташкил этилган филиалларнинг иш фаолияти айни муддао
бўлиши шубҳасиз.