Жорий йилнинг 7 сентябр куни Чимбой туманидаги “Камисариқ” маҳалласида янги
мактаб фойдаланишга топширилди. Мактабнинг очилиш маросимига Ӯзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Т.Комилов, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ
таълими вазири А.Аяпов, Чимбой тумани ҳокими П.Ешанов ва ӯринбосари У.Халилаев
ҳамда меҳмонлар ва кенг жамоатчилик қатнашди. Маросимда Ӯзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазири ӯринбосари Т.Комилов сўзга чиқиб, кенг жамоатчиликни,
мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларни янги мактабнинг очилиши билан қизғин
табриклади. Шунингдек, маросимда ота-оналар, мактаб ўқувчилари сўзга чиқиб,
янги қурилган мактаб учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Маросимда қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан мактабнинг рамзий калити
мактаб директорига топширилди. Бундан сўнг мактабнинг дастурий очилиш лентаси
кесилди.