22.12.2024, Якшанба

Беруний туманида паррандачилик ривожланмоқда

“EKO AGRO KAPITAL”МЧЖ Беруний туманида жойлашган корхона бўлиб, паррандачилик йўналишига иҳтисослаштирилган. Бир кунлик янги тухумларни Хоразм вилояти, Нукус шахри ва Тўрткул туманларига етказиб беради. Паррандачилик соҳасидаги бугунги замон талаблари истеъмолчиларга, сифатли ва таннархи арзон маҳсулотларни етказиб беришни тақозо этади.

 

 -Германиянинг “BIG DUTCHMAN” компанияси технологияси асосида 56.200 бош паррандага мўлжалланган янги бокснинг ишга туширилиши билан корхонада жами 100 минг бош товуқ сақланмоқда. Янги линия автоматик равишда, вақтида кунига уч маҳал паррандаларга ем етказиб бериш ҳусусиятига эга.  Корхонада 33 та ишчи ўрни мавжуд бўлиб, кейинги режага киритилган объектлар ишга тушса ишчи ўрнини янада кенгайтириш белгиланган.

 


Бундан ташқари корхонада экишлик ерлари 245 гектарни ташкил қилади. Ем хашак базасини яратиш бўйича ердан унумли фойдаланиш йўлга қўйилди. Парранда озуқасининг асосий таркиби буғдой ҳисобланади. Ҳозирги ишлов берилган жойларга буғдой экишни режага киритганмиз. Сувни тежаш мақсадида ерни текислаш ишлари техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам ўз вақтида эътибор қаратилиб, корхона атрофидаги дарахтларга ишлов берилмоқда. 2020-2022 йилларга мўлжалланган истиқболли режаларга янги инкубацион цехларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни 2.5 баробарга оширишни йўлга қўймоқчимиз-деди, биз билан суҳбатда корхона иш бошқарувчиси Рустам Сейтимбетов.  Иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари ишга тушиши билан маҳаллий даромаднинг ошиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.