22.12.2024, Якшанба

“SAYAMED” КЎЗ КЛИНИКАСИ ИШГА ТУШДИ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига муносиб тайёргарлик сифатида, байрамга байрамона туҳфа тайёрланди. Беруний тумани марказида “SAYAMED” кўз клиникаси ўз иш фаолиятини бошлади. Клиникада кўз касалликларининг катаракта, глоукома, кўз ғилайлиги ва бошқа кўз касалликларининг микрохирургияси даволанади. Кўз ойнак танлашнинг замонавий йўллари тавсия қилинади.






Барча замонавий қулайликларга эга клиника биноси, замон талабларига тўлиқ жавоб беради. Сифатли даво, арзон нарх. Даво истаб келувчилар энг яхши шарт-шароитларга муносиб. Клиника шифокорларининг шиори ва мақсадлари аниқ. Клиникага энг сўнги замонавий жаррохлик ускуналари чет-элдан келтирилган бўлиб, оғриқсиз даво чоралари олиб борилади. Беруний, Тўрткул ва Элликқалъа туманлари аҳолисининг узоғини яқин қилиш, инсон учун табиат мўжизаларни ёрқин ва тиниқ кўришини таъминлаш, дардига даво топиш, клиникадаги малакали шифокорларнинг бош мақсадидир. Янги ҳусусий клиника очилишида Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, туман тиббиёт бирлашмаси фаҳрий шифокорлари ва туман фаоллари иштирок этди.

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати