ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
5. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат
солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри
бошқармаси бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ушбу
қарор тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида «YERELEKTRON» ААТга
киритилиши топширилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари “E-IJRO AUKSION”
электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган
ҳудудидан келиб чиқиб ҳар бир туман (шаҳар)
бўйича бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) минимал қийматини 2021 йилнинг биринчи ярим
йиллигини кўриб чиқиш юзасидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар Вазирлар
Кенгашига таклиф киритсинлар.
7. Қорақалпоғистон
Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (В.Жоллибеков), Қорақалпоғистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Шамуратов),
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (Б.Мадаминов), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги (С.Мамбеткадыров),
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (К.Артиков)
аукцион ғолиблари билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли
назорат ва мониторинг юритсинлар.
8. Қорақалпоғистон
Республикаси Давлат молиявий назорати бошқармаси (Б.Утамбетов) ер участкасига
бўлган ҳуқуқларни “E-IJRO
AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишдан Нукус шаҳар ва
туманлар ҳокимликларининг махсус ҳисоб-рақамларига келиб тушган маблағларни ўз
вақтида ва амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларга
йўналтирилишини назоратга олсин.
10. Қорақалпоғистон
телерадиокомпаниясига (Н.Жақсимуратова), Қорақалпоғистон
Республикаси Ахборот ва
оммавий коммуникация бошқармаси (А.Бекмуратов), Қорақалпоғистон Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) ва “Еркин
Қарақалпақстан” ҳамда “Вести Каракалпакстана” газеталари таҳририятига
(К.Реймов) мазкур қарорни белгиланган тартибда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида
кенг тарғиб қилиш, мақолалар чоп этиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали
кенг ёритиш тавсия этилсин.
11. Ушбу
қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Ж.Ембергенов, Б.Хабибуллаев, С.Хожаметов,) зиммаларига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
ВазирларКенгашининг Раиси Қ. Сариев