Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Бердақ номидаги қорақалпоқ Давлат университетида Оролбўйи ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг маънавий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, ёшлар орасида миллий урф-одатлар, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлашни тарғиб этиш борасида “Маънавият инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир”мавзусидаги маънавий-маърифий видео-конференция ўтказилди.
Анжуманга Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор М.Ҳожиматов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Э.Дурдиев, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари. Ж.Абдижамилов, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари. И.Абдикаликов, ҚДУ профессори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Ж.Сағындықов Қорақалпоқ давлат университети доценти, Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси А.Баириева ва барча шаҳар ва туманларнинг Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбар ходимлари, Нодавлат нотижорат тошкилотлари, маърифат тарғиботчилар жамияти аъзолари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва аъзолари ҳамда фаол ёшлар ва оммовий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Видео-конференция давомида Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бажарилган ишлар, Оролбўйи ҳудудларида истиқамот қилувчи миллатлар ва элатларнинг маънавий-маърифий алоқалари, айни муносабатларнинг истиқболи ҳамда ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашларининг фаолияти конференция иштирокчилари ўртасида чуқур таҳлил этилиб, ижобий тажрибалар тарғиб қилинди.
Карантин тартибларига қатъий
риоя қилинган ҳолда ташкил этилган онлайн конференция давомида бугунги кунда
мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий маданий
марказлар фаолиятини яхшилаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш борасида амалга
оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, маданий марказ вакилларининг адабий ва
мусиқий чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.