Амударё туманидан хушхабар: Тумандаги Тош-ёп овули ҳудудидаги “Озод Мусобек” фермер хўжалиги далаларидаги ғўзалар очила бошлади.
- Амударё тумани ирригация бўлими бошлиғи Х.Қаландаров ва унинг жаоаси берган кўрсатмаларига мувофиқ, имкон қадар бор сувдан самарали файдаланишга ҳаракат қилдик, - дейди “Озод Мусобек” фермер хўжалиги раҳбари Ғулом Қурбонбаев. - Миробларнинг сув етказишдаги белгиланган графиклари асосида каналларга навбатлаб сув берилди ва ғўза майдонларини асосан шарбат усулида суғордик. Шукурки, бу тадбирлар ўз самарасини бериб, айни кунларда ғўзаларда дастлабки пахта ҳосиллари очила бошлади. 18 апрелга қадар 65 гк ер майдонга чигит экишни тугатган эдик. Ҳозирда ғўзаларимизда ўртача 32-36 донагача кўсаклар мавжуд. Август - ҳосилга ҳосил қўшиш ойидир. Биз, бор имконимятимизни ишга солиб бундан фойдаланамиз ва насиб қилса, 40-42 центнердан ҳосил оламиз, - дейди фермер.
Деҳқон
учун осон кечган йиллар кам. Бу йилги сув тақчиллиги ҳам уларга анча
қийинчиликлар туғдиргани рост гап. Унинг устига бутун дунёга хавф солиб турган
пандемия шароитида дехқон фермерлар, ирригатор ва механизторлар ўз ишларини
тўлақонли бажаришлари ҳам осон бўлмаяпти. Аммо, улар бирдамлик ва ҳамжиҳатликда
меҳнат қилиб, бу синовларни енгиб ўтмоқда.
Амударё тумани нафақат Қорақалпоғистонда, балки
мамлакатимизда энг оғир карвонли, яъни энг кўп пахта ҳосилини дастлапкилар
қаторида териб топширадиган илғор туманлардан саналади. Ҳозирги кунда туман
миришкорлари ғўза майдонларига сўнги сувни беришни бошлаган. Ишонамизки,
сувчиларнинг бу тадбирлари жорий йилда ҳам туманнинг “оқ олтин” хирмонини янада
юксалтиришга хизмат қилади.
Ғ.ОТАЖОНОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот котиби