22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Хитойдан кислородли концентраторлар олиб келмоқда, уларни давлатга бепул бермоқчи

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Хитойдан кислородли концентраторлар олиб келмоқда, уларни давлатга бепул бермоқчи
Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ўз ҳисобларидан давлатга, яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига кислородли концентраторларни олиб келиб бермоқчи. «KARDAR» корхонаси раҳбари, тадбиркор Мурат Шимбергенов ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу хайрли ишда кўплаб тадбиркорлар ва саховатли инсонлар ҳайрихохлик билдирган.

— Биз Хитойдан 100 дона кислородли концентраторлар олиб келмоқдамиз. Ҳар донаси умумий ҳисобда 450 доллардан тушди. Шахсан ўзим 100 млн. сўм хайрия қилдим. Концентраторлар келгандан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигига бепул берамиз, – дейди М.Шимбергенов. – Бу иш ҳали давом эттирилади. Хайрли ишга қўшиламиз деяётганлар чиқяпти. Баъзи фуқаролар ёки хусусий клиникалар шахсан ўзларига олиб келиб беришни илтимос қиляпти. Биз уларга ўз нахида, яъни 450 доллардан етказиб берамиз. Устига фойда қўймаймиз, лекин давлатга текин берилади.

Ҳозирда 100 дона кислородли концентраторлар юкланган транспортлар Хитойдан Ўзбекистонга қараб йўл олган.


Е.Қаноатов, ЎзА