22.12.2024, Якшанба

“Орол артемия саноат” давлат унитар корхонаси ташкил этилади


“Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туман ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (438-сон, 11.06.2020 йил) қабул қилинди.

Унга кўра:

Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлар тармоғини такомиллаштириш ҳамда юқори сифатли артемия цистаси маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” ДУК ташкил этилади.

Унинг асосий вазифалари:

  • Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;
  • Артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;
  • Артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
  • Артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.

Мазкур меъёрий ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши “Орол артемия саноат” ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қарор билан “Орол артемия саноат” ДУКнинг тузилмаси ҳам тасдиқланди.

“Орол артемия саноат” ДУКнинг устави эса бир ой муддатда ишлаб чиқилади.