Муносабат
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида дастлаб мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, сўнгги кунларда юртимизда коронавирус
юқтирганлар сони жадаллик билан ошиб бормоқда. Баъзилар карантин чекловлари
енгиллаштирилганлигидан фойдаланиб, бепарволикка берилмоқда. Натижада аҳоли
орасида касаллик юқтирганлар яна кўпайишни бошлади. Шунинг учун мамлакатимизда
10 июлдан бошлаб яна да қатъий чоралар жорий қилинмоқда.
Сўнгги кунларда барча худудларда касаллик юқтирганлар
аниқланмоқда. Демак, хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ. Президентимиз
мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб
келаётганидек: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Шунингдек давлатимиз раҳбари айтганидек, бу курашда
кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга темир интизом
билан, қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ.
Лекин, кўпчилигимиз мана шу талабларга тўла амал
қилаябмизми, касалликнинг нақадар жиддий эканлигини етарли даражада ҳис
қилаябмизми? Охирги ҳафтада касалликнинг аҳоли орасида кўпайиб бораётганлиги
жиддий хавотирни келтириб чиқариб, барчамиздан катта ҳушёрликни талаб
қилмоқда. Албатта, беш бармоқ
бирдек эмас деганидек, ушбу офатга бепарво қараб, карантин чекловларини четлаб
ўтишга ҳаракат қилаётганлар ҳам бор. Карантин чоралари юмшатилганлигин нотўғри
тушуниб, тўй-маросимларни ўтказиш қоидаларини бузиш, бир-бири билан қул бериб
кўришиш, бозорларда ижтимоий масофани сақлашга жиддий эътибор бермаслик
ҳолатлари натижасида касаллик кундан-кунга ортиб, эришган муваффақиятларимизга
соя солмоқда.
Одамлар шуни
тушуниш керак, юртимизда ва бутун дунёдан касалланганлар сони шиддат билан ошиб
бораётган экан карантин чоралари яна да кучайтирилишини, мавжуд вазиятни ҳар
биримиз тўғри қабул қилиб, санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда
ўзимизни, оиламизни ва шу орқали бутун жамиятни асрашга масъул эканимизни
унутмаслигимиз зарур.
Юртимизда энг охирги бемор тўлиқ соғайишини сабр
билан кутиб, унгача бепарволикка берилмасдан, барча даражадаги депутатларимиз,
сиёсий партиялар фаоллари ва надавлат натижирот тошкилотлари тамонидан аҳоли
орасида ҳар куни санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича
тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни давом этишимиз шарт.
Тажибай Романов - "Юксалиш" умуммиллий
ҳаракати
Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлинмаси
раҳбари
Жўқорғи Кенгес депутати