Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари жорий йил I-II мавсум бўйича давлат пилла етиштириш режа-топшириғини 100,61%га яъни, режадаги 700 тонна, амалда 704,3 тоннага бажарилди.
Сўнги йилларда пиллачилик соҳасига катта
эътибор қаратилиб соҳани янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг бир қанча махсус қарорлари қабул қилинди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сонли қарори билан яратиб берилган
имтиёзлар соҳада фаолият олиб бораётган меҳнаткачлар учун муҳим ҳужжат
бўлди.
Ўз навбатида мазкур яратилган
имкониятларга жавоб тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари
самарали меҳнат қилмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган
2019 йил баҳорги
пилла боқиш мавсумида Республика пиллакашлари давлат режа
топшириғини 605 тоннага бажарган бўлса, жорий йил ўтган йилга нисбатан 100
тонна кўп ҳосил олишга эришилди.
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати