Маълумки, 2020 йилнинг 6 июнь куни @saidahmadov_blogi телеграм каналида Нукус шаҳридаги 35-сонли
«Наврўз» МФЙдаги “Қызминайым” кўчасида
истиқамот қилувчи фуқароларнинг ичимлик сув масаласидаги ўз-аро жанжаллари акс
этган видео тарқалди.
Мазкур ҳалот юзасидан “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти қуйидагича
маълумот берди.
«Наврўз»
МФЙга қарашли “Қызкеткен” аҳоли пункти ҳудудида ирригация тизими йўлга қўйилмаганлиги
ва кўчаларда ирригация тизими умуман йуқлиги сабабли баҳор ва ёз ойларида
етказиб берилаётган ичимлик сувининг кўп ҳажми аҳолининг уй олди томорқаларини суғоришга сарфланиши ушбу
худудларни етарли даражада ичимлик суви билан таъминлашга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Бу дегани, ҳудудга тоза ичимлик суви умуман етказиб
берилмаёбди дегани эмас, албатда. Жамият бу борада ўз чораларини кўрмоқда.
Хусусан, ушбу ҳудуддаги
ичимлик сув тармоқларида сув босими кам бўлган кўчаларни Нукус шаҳар сув
таминоти корхонаси томонидан махсус
автотранспортларда ташимали турда ичимлик суви
билан узлуксиз таъминлаш йулга қуйилган.
Бундан ташқари, Нукус шаҳри «Қызкеткен» поселкаси
аҳолисининг ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида бугунги кунда 2020
йилнинг Инвестиция дастури асосида Д=400мм, узунлиги 1,3 км «Қызкеткен» сув
тақсимлаш иншоатигача етгазиб берувчи сув тармоғининг қурилиш ишлари амалга
оширилмоқда.
Видео тасвирдан маълум бўлганидек, “Қызминайым” кўчасининг айрим фуқаролари Нукус сув таъминоти филиали ишчи ходимлари
томонидан ичимлик сув тармоқларида тузатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши
жараёнида уларга нарозилик билдириб, таъмирлаш ишларига қаршилик кўрсатган. Табиийки,
бу ҳолат таъмирлаш ишларининг чўзилишига сабаб бўлган.
Айни пайтда қатор мутасаддилар ва ҳудуд маҳалла
фуқаролар йиғини ақсақоллари томонидан ушбу келишмовчиликлар юзасидан
тушинтириш ишлари олиб борилмоқда ва юқорида қаид этилган ишлар якуни буйича
ушбу худудларнинг ишимлик суви таъминоти яхшиланади.
“Қорақалпоқ сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг
Ахборот хизмати