22.12.2024, Якшанба

Сара уруғ- мўл ҳосил гарови

Ғалла-2020               

    Тўрткўл тумани  “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинидаги   “Чорвадор”  фермер хўжалигида Республикамизда биринчилардан бўлиб ғалла ўрим-йиғимига старт бериш ва сифатли ғалла уруғлиги йиғиб олиш мақсадида  дала семинари ташкил этилди.


Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари С.Ходжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Якубов, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи З.Зиядуллаев,Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов, сектор раҳбарлари  ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер хўжаликлари раислари қатнашдилар. 

Унда С.Ходжаметов ғалла уруғи етиштириш қишлоқ ҳўжалиги соҳасида энг долзарб ва масъулиятли иш эканлигини айтиб ўтди. Сара ғалла ҳудудимизда мўл ҳосил гарови эканлигини таъкидлаб, юртимиз дастурхони тўкин бўлиши фермерларимизнинг ғайрат ва шижоатларига боғлиқ эканлигини билдирди. Республикамизда шу кунгача уруғлар навларининг аралиб кетиши ва уларнинг  орасида ҳар-хил ёввойи ўтларнинг ўсиши ҳолати кўп учрарди. Энди эса,  сифатли уруғ тайёрлаб нимани эксак, шуни ўрамиз, нимани ўриб олсак эса эртага далаларимизга шуни экамиз. Қорақалпоғистон Республикаси ўзини-ўзи уруғ билан таъминлаб билади. Сифатли уруғ эса, эртага улкан ҳосил дебочасидир.


З.Зиядуллаев ўз сўзида ҳозир далалардаги ғалланинг намлиги яхши сақланган ҳолда, яхши пишгандан кейин ўриш технологиялари тўғрисида гапирди. Бу йил ғаллани ҳар йилгидан бошқача тарзда, яъни эрталабки соат 8:00 дан иш бошлаш оралиқда дам олиб кечки  12:00 гача ғаллани йиғиб олиш лозимлигини, бу вақтда уруғларнинг намлиги  меъёрда бўлишини эътиборга олишни таъкидлади.


Туман ҳокими Р.Шамуратов туманимиздаги  180 та фермер хўжаликларимиз  жорий йил ҳосили учун 3350 гектар майдонга буғдой экканлигини,  шундан 8978  тонна буғдойни давлатга топширишда 14 та отряд, 14 та комбайнларимиз мавжуд бўлиб, комбайнчиларнинг ҳар куни топширган 50 тоннадан ортиқ ғалла ҳосили учун рағбатлантириб борилишини билдирди. 

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати