Бир неча асрлардан буён юртимизнинг аксарият аҳолиси Ислом динида эътиқод қилиб келмоқдалар. Шу билан бирга диёримизда бошқа динларда эътиқод қилувчилар ҳам мавжуд бўлиб, барчалари ҳозирга қадар эмин эркин диний ибодат, маросимларини бажариб келмоқдалар. Юртимизда дин эркинлиги қонун томонидан тасдиқланган. Ҳеч шубҳа йўқки динлар инсонларни яхши ва эзгу амалларга чорлайди. Диёримиздан Ислом динини покиза ҳолатда сақлаб келган, дунё аҳлини ўз илми билан ҳайратга солган машҳур алломалар чиқдики , уларнинг илмларидан ҳозирга қадар барча инсоният манфаат олмоқда.
Дарҳақиқат покиза диний эътиқод, доимо инсониятни тараққиётга ва ҳақиқий инсоний гўзал хулқларни ривожлантиришга йўналтирилгандир. Бизнинг Ислом динимизнинг асосий икки манбааси бўлган Қуръон ва Ҳадисга дахлдор одоб ахлоқ китобларни мутолаа қилган ёки шу икки манбадаги хулқларга чиройли амал қилган кишиларни кўрганлар, бешубҳа унга маҳлиё бўлади. Ҳатто, ундай гўзал хулқларни ўзида мужассам бўлишини истаб, қолишади.
Мана шу сабабдан бугун
Исломга қизиқиш ва интилиш кучайиб бормоқда. Лекин динни бадном
қилишни олдиларида мақсад қилиб олган, дин номидан турли жиноятларни содир
этаётган кишилар ҳам бугунги кунда кам эмас. Турли оқимларга бўлиниб олиб ўз
ғояларини дин остидан ёйишга уринаётганлар яхшироқ таниб олишимиз, уларнинг
фикрларига қарши фикр билан, ғояларига қарши ғоя билан қарши туришлик бугунги кунимизнинг
долзарб вазафаларидан бўлиб келмоқда.
Бугун турли диний экстремистик оқимлар одамларни покиза Ислом динидан юзларини ўзларига қаратишга ўринаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу билан улар маънавиятимиз ҳамда қадриятларимизга раҳна солишга уринаётганлиги маълум бўлиб қолмоқда. Шундай йўналишлардан бири бу Миссионерлик йўналишидир.
“Миссионерлик” тушунчаси умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар
ўртасида бошқа динни тарғиб қилиш маъносини англатади. Миссионерларнинг
турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида ўз ғояларини
тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеоларни маҳаллий тилларда
тайёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибор қаратадилар. Улар ҳатто
адабиётларини одам серқатнов жойларда кўйиб кетиш, китобларда инсонни ўзига
тортадиган суратлар ва қиммат баҳо қоғозлардан китоб қилиб, бу
оммага ёйишга уринишмоқда. Шу ҳолат орқали тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат
қилишмоқда. Бу манбалардаги нотўғри ғоялар аввалам бор кишилар орасида ўзаро
низоларга сабаб бўлиши мумкин. Афсуслар билан айтиш мумкинки, ота-бобоси
мусулмон бўлган баъзи кишилар ҳам уларнинг сафларига қўшилиб
қолишмоқда. Улар молиявий даъват билан ҳам сафдошларини
қўпайтиришмоқда. Лекин арзимас пул деб пок эътиқоддан ажралаётган инсонлар, бу қандай
оқибатларга олиб келишидан хабарлари ҳам йўқ. Улардан ота-онаси ҳам,
қўни-қўшниси, қариндош, дўстлари ҳам юз ўгириб, охирати барбод бўлиши тайин.
Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда
миссионерлик ҳаракати инсонлар орасида ҳамда баъзи-бир ёшларимиз нигоҳида диний
мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлмоқда десак асло
муболаға бўлмайди.
Е.Айтымов
Қорақалпогистон
Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш катта тезкор вакили,
капитан