Ҳа, бахт ҳам, ғам ҳам келса устма-уст келади дегани рост экан. Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши қаттиқ чоралар кўрилаётган бир пайтда, Бухоронинг Олот, Қоракўл туманларида юз берган табиий офат оқибатлари, Сирдарёнинг Сардоба сув омборининг дамбаси техноген офат таъсири натижасида бузилиши оқтбатида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманлари аҳолиснинг бошига тушган ташвиш, кўрилган зарарлар муаммолар устига муаммоларни юзага келтирди.
Аммо, давлатимиз раҳбарининг оталарча
ғамхўрлиги, зудлик билан кўрилган
чоралар, бутун Ўзбекистон
халқининг жипслашиб ҳаракатлари, жабрланган
юртдошларимизнинг сабрли бўлиб, талвасага тушмасдан, тартиб билан амал
қилганлиги, бошқа юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
2020 йил 15-май куни Сирдарё вилоятидаги , Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод
туманларида фаоллар билан учрашиб, содир
бўлган талофатларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида
аҳолини хабардор қилиб, яроқсиз ҳолга келган 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уйлар ўрнига 3 та массивда
жами 2640 та квартирали, 66 та 5 қаватли уйлар давлат томонидан бепул қурилишини ва ушбу қурилишини Қорақалпоғистон
Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида келган
305 та салоҳиятли қурувчи ташкилотлар ва 12 минг нафар қурувчилар амалга ошириши, қурилиш таъмирлаш ишлари
август ойида тўлиқ якунланиб, фуқароларга топширилиши, ҳар бир сув тошқинидан
зарар кўрган оилаларга 40 миллион сўмдан ёрдам маблағлари олиши учун
сертификатлар топширилиши тўғрисида
маълумот берди.
Шунингдек, ўзининг олдинги ер мулклари ҳам ўзларида
қолдирилиб, йўқотилган мол қўй,
паррандалари ҳам қайта тўлдирилиши, жабр кўрган аҳолини ниҳоятда хурсанд
қилди. Энг асосийси уларнинг жони омон. Бошига ташвиш тушганда ғамхўрлик
қилувчи президенти, ватани, саховатпеша халқи бор.
Энди улар эртанги кунига янги
орзулар, янги ишонч, умид билан қарашмоқда. Бошга келган оғир кунларни, ёмонликларни
ҳам "яхшиликка бўлсин" деб
ният қилиб, мардонавор енгиб ўтиш
хосияти шу экан-да!.. Миллатнинг
умид уйғотувчи пурмаъно сўзлари барҳаёт экан,
эзгу ниятларга қувват берувчи маънавий хазинаси, мустаҳкам иродаси бор
экан, бундай халқ ҳар қандай офат
устидан ғолиб келаверади.
З.Ибрагимова
Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати