Айни кунларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, деҳқончилик қилиш тараддудида бўлган кўплаб юртдошларимизда бир савол ўйлантирмоқда. Бу йил Амударёда сув кўп бўладими, ёки камми? Бу саволга тегишли ташкилотларнинг прогноз таҳлиллари ва мутахассислар фикрлари орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
- Маълумки,
вегетация даврида дарёлардаги сувнинг миқдори қанча бўлиши ўтган
мавсумлардаги ёғингарчиликлар, тоғлардаги қор ва музлар, яъни сув
манбаидан келиб чиқиб, гидрометеорология хизмати маркази томонидан прогноз
қилинади, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи У.Оразимбетов. -Ўзбекистон
Республикаси гидрометеорология хизмати маркази томонидан гидрометеорологик
вазият таҳлили асосида 2020 йил вегетация даври (апрель-сентябрь) учун сув
сарфининг прогнози тузилган. Унга кўра, Амударёдаги сув миқдорига таъсири юқори
Вахш ва Зарафшон ҳавзаларида сув сарфи меъёрга нисбатан 85-95 фоиз бўлиши
кутилмоқда.
Қорақалпоғистон
Республикаси экин майдонларининг сув таъминоти Амударёнинг қуйи қисмида
жойлашганлиги сабабли Туямўйин сув омборига тўпланган сув захираси билан
бевосита боғлиқ. Жорий йил май ойининг биринчи 10 кунлигида сув омборида
тўпланган сув миқдори ўртача 2 миллиард 860 миллион м³ ни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан сув миқдори 1 миллард
475 миллион м³ га кам дегани.
Мазкур сув омборига ўтган йилнинг шу даврида
келиб турган сув миқдори ўртача 1926 м³/ сек.ни ташкил
қилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 646 м³/ сек.ни ташкил
қилди.
Юқоридагиларни
инобатга олиб, республикамизда сув истеъмолчилари кейинги йилларда Амударё сув
ҳавзасида сув миқдорларининг сезиларли даражада камайиб кетаётганини инобатга
олиб қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда интенсив усуллардан фойдаланиш, ҳамда
сув тежовчи (томчилатиб, ёмғирлатиб, кўчма эгулувчан қувурлар, пулсар усулида)
технологияларни жорий қилишни ва мавжуд сув манбаларини иқтисод қилиб
фойдаланишни тавсия қиламиз.
Бундан
ташқари экинларни суғориш тармоқларининг сув билан таъминланиш даражасидан
келиб чиқиб жойлаштириш, далаларни навбатлаб суғориш ҳамда экин майдонларини
суғоришга тайёрлашда агротехтик тадбирларни сифатли ташкил қилиш, мавжуд
сув манбаларини иқтисод қилиб фойдалансалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Қорақалпоғистон
Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги
матбуот хизмати