02.01.2025, Пайшанба

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши инсонпарварлик карвони Сирдарёга етиб борди


         Сирдарё вилоятида юз берган фалокат жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Сирдарёда бўлган офатдан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш, сув ташқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш мақсадида  O'zLiDeP  Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам хайрли ишдан  четда турмади.


         Мазкур офатдан жабрланган аҳоли учун  Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши   "O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" акцияси доирасида  ёрдам юборилди.  

         - Сирдарё вилоятида юз берган офат бутун халқимизни шу жумладан бизни ҳам ташвишга солди дейди - O'zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Соғиндиқ Турманов.    


         Қийналганда ёрдам бериш, эҳтиёжмандга кўмак кўрсатишга ошиқиш каби эзгу фазилатлар халқимизга хос азалий одат экани шу акция доирасида яна бир бор маълум бўлди.  

         Бу хайрли ишга нафақат саховатпеша инсонлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгаши ходимлари,  тадбиркор ва  фермерлар,  депутатлар ва партия фаоллари   бирлашиб баҳоли қудрат ҳисса қўшдилар.

         Сардобалик биродарларимиз учун озиқ-овқат, кийим-кенчак, кўрпа-тўшак, ўй-рўзғор буюмлари, тозалик воситалари юборилди. 

         Мақсадимиз эса  сирдарёлик ватандошларимизга оз бўлса да далда бериш, кўнгилини кўтаришдир.


         Акция доирасида бу каби хайрли ишлар жойларда давом этмоқда.    

 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати