Узоқ йиллар давомида Нукус тумани таркибида бўлган ҳозирги “Алланиёз Қахрамон” макон фуқаролар йиғини бутун Қорақалпоғистонда ўзининг полиз ва сабзавот етиштиришда олдига одам солмайдиган миришкор деҳқонлари билан ном қозонган.
Қорақалпоғистоннинг пойтахти ўз чегараларини кенгайтириши баробарида ушбу аҳоли пункти ҳам унинг таркибига ўтказилган эди. Лекин, шунга қарамасдан мазкур ҳудудда ўз ечимини кутиб турган талайгина ижтимоий-иқтисодий масалалар мавжуд.
Нукус шаҳар электр таъминоти корхонаси жамоасининг карантин чоралари даври бўлишига қарамасдан қилган тинимсиз меҳнатлари туфайли уларнинг бири бугун 13 майдан эътиборан ечимини топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ 2661 сонли “2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аҳолиси жуда тез суръатларда ўсиб бораётган маҳалладаги қуввати 400 кВА лик трансформатор пункти ўрнига қуввати 630 кВА бўлган янги ТП ўрнатилди. Бу билан шаҳар таркибига кирган янги мавзеда истиқомат қилувчи 500 дан ортиқ хонадонларнинг электр энергияси таъминоти сезиларли даражада яхшиланишига эришилди.
“Қорақалпоқ ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати