02.01.2025, Пайшанба

Болаларнинг МТТга келмаган кунлари учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади

Болаларнинг МТТга келмаган кунлари учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади

Бугундан эътиборан барча мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилади. Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар ёпилган кунлар учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади. 


Сизлардан ваҳимага тушмасликни илтимос қилиб қоламиз. Ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва аҳоли соғлиғини таъминлашга қаратилган.


Қуйидаги эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қиламиз: 


- одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик ёки имкон қадар камайтириш (оммавий тадбирлар, бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлар);

- ниқоблар тақиш;

- грипп ёки шамолллаш аломатлари мавжуд бўлган инсонлар билан муомала қилмаслик;

- уйга қайтганингизда ва жамоат жойларида, транспортларда ҳар қандай юза қисмларни ушлаганда қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг ёки бактерияларга қарши ва антисептик воситалардан фойдаланинг;

- қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва шунга ўхшаш одатларни тарк этинг;

- гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

- фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг.


Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати

ЎзА