Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида
Нефть-газ
тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек,
бизнесни юритишни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли “Нефть-газ
тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек,
бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижро учун раҳбарликка
олинсин.
2. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида
атаб ўтилган қарори асосида:
а) Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва
рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек,
бизнес юритиш шарт-шароитларини
яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон
Фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар назарда тутилганлиги
маълумот учун қабул қилинганлиги:
фаолиятнинг
айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларни (нефть, газ
ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш ҳуқуқини
берадиган лицензиялардан ташқари) амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериш
тартибини жорий этиш;
тадбиркорлик
фаолияти соҳасидаги айрим лицензияларни ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни
расмийлаштириш муддатларини қисқартириш;
фаолиятнинг
айрим турларини лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига бериш;
кўрсатиб
ўтилган фаолият турларини лицензиялаш Комиссиялари таркибидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган
корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия
вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги вакилларини чиқариш;
б) Қуйидагилар:
Нефть, газ
хамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятиии лицензиялаш
тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Магистрал
газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,
қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги
низом 2-иловага мувофиқ;
Нефть
маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали
сотишдан ташқари) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
“Ўздавнефтгазинспекция”нинг
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш,
магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,
қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияси таркиби
4-иловага мувофиқ;
“Ўздавнефтгазинспекция”нинг
Нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш
шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятини
лицензиялаш бўйича комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали
сотишдан ташқари) ва нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта
ишлаш ва сотиш бўйича олдин берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар
амал қилиши белгиланганлиги;
г) “Ўздавнефтгазинспекция”нинг
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш,
магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш,
қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали
сотишдан ташқари) фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияларига бир ой муддатда:
Нефть, газ ҳамда
газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари,
нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш,
ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни;
Нефть
маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш
шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни
лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
топширилганлиги;
д) “Ўздавнефтгазинспекция”га
икки ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан
берилган лицензияларни хатловдан ўтказиш асосида:
нефть, газ ҳамда
газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари,
нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш,
ишлатиш ва уларни таъмирлаш;
нефть
маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш
шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) бўйича
фаолиятни амалга оширишга лицензия олган лицензиатлар билан лицензия битимлари
тузилишини таъминлаш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилганлиги;
ж) Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган
деб ҳисобланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3.
Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4.
Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз
кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. “Ўздавнефтгазинспекция”нинг
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими (Ж.Убайдуллаев) бошқа манфаатдор
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг
ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг
ўринбосари С.Нағметов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгашининг Раиси |
Қ.
Сариев |