22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 433-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 433-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 433-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги  433-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Қуйидагилар:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси  2-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисига зарурат бўлганда Жамғарманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сони                    ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

б) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда) 4-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хўжжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси                                      Қ.Сариев