22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сонли қарори тўғрисида


Қорақалпоғистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 
31 майдаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қумитага бир ой муддатда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлариўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                            Қ.Сариев