Рангли ва қора
металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш,
республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фаолияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт
фаолияти давомида ҳосил бўлувчи рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндиларининг
иккиламчи ресурсларидан кейинчалик юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш
учун чуқур қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш йўли билан улардан оқилона фойдаланишни
таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли “Рангли ва
қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида
атаб ўтилган қарори асосида:
а) Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида:
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ
- “Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва
чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланиши;
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш,
топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 18 октябрдаги
849-сон қарорига мувофиқ рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлашни фақат
“Ўзиккилламчиранглиметалл» АЖ амалга ошириши;
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши
ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»
2000 йил 4
мартдаги ПФ-2559-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек,
баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги
ПФ-5300-сон Фармони билан киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, “Ўзиккиламчиранглиметалл”
АЖ ва унинг таркибий тузилмалари жисмоний шахслардан рангли металларнинг маиший
парчаларини, шу жумладан, фойдаланиш учун мўлжалланган асбоблар ва ускуналарни,
шунингдек, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар
парчалари ва чиқиндиларини махсус қабул пунктлари орқали қабул қилиши маълумот
учун қабул қилинганлиги;
б) Қуйидагилар:
Рангли ва қора
металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага
мувофиқ;
Жисмоний
шахслардан қабул қилишга pyxсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл
парчалари ва чиқиндиларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) “Ўзиккиламчиранглиметалл”
АЖга икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари шаҳарлари
ва туман марказларида ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган рангли металлар
парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктларини ташкил қилиш
вазифаси юклатилганлиги;
г) 2019 йил 1
январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига
эга бўлган ташкилотлардан ташқари (банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг
ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно
(банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), банкротлиги, тугатилиши,
реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида
белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металллар
бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзиккиламчиранглиметалл”
АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши кераклиги, белгиланганлиги;
д) Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган
деб эътироф этилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3.
Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини
назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг
ўринбосари С.Нағметов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгашининг Раиси |
Қ.
Сариев |