22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3751-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида»ги ПҚ-3751-сонли қарори ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация  ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3751-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация  ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3751-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:

а) «Ўзагросервис» АЖга «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Агробанк» АТБ билан биргаликда икки ой муддатда «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва оптималлаштиришнинг барча жараёнларини 2018 йилнинг 1 октябрига қадар якунлаш топширилганлиги;

 

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖнинг:

2018 йил 1 июлдан «Ўзагросервис» АЖнинг «Ўзагротехсаноат холдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариши;

«Ўзагросервис» АЖ устав жамғармасидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга тегишли бўлган улушни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав жамғармасини ўтказилаётган улушнинг баланс қийматига камайтирган ҳолда давлат тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;

в) Махфий:

г) «Ўзагросервис» АЖ Кузатув кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ маъқулланганлиги:

«Ўзагросервис» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини, енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киритилганлиги;

«Ўзагросервис» АЖ бош директори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан сайланиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланиши ва мақомига кўра вазирга тенглаштирилиши;

«Ўзагросервис» АЖ бош директори ўринбосарлари жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан сайланиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланиши ва мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилиши белгилаб қўйилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзагросервис» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг 2018 йил 1 ноябрдан қуйидагилар орқали машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда - эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилганлиги;

«Ўзагросервис» АЖнинг 2-иловага мувофиқ 26 та машина-трактор паркларини тадбиркорлик субъектларига сотиши;

«Ўзагросервис» АЖнинг 3-иловага мувофиқ 3 та машина-трактор паркларини давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда - «Туман МТП» ДУК) айлантириш топширилганлиги;

е) «Ўзагросервис» АЖга машина-трактор паркларини сотиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари томонидан 2018 йил 31 декабргача қуйидагилар орқали таъминланиш;

баҳолаш бўйича ишлар ҳаражатларини тегишли машина-трактор парклари маблағлари ҳисобидан қоплаган ҳолда машина-трактор паркларининг мулки ва мулкий ҳуқуқларини баҳолаши;

бир ёки бир нечта тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги таъсисчи улушини эллик бир фоизидан юз фоизигача бозор нархида сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилиши ва ўтказиши;

машина-трактор паркларининг устав жамғармасидаги юз фоиз улуш сотиб олинган вақтдан бошлаб икки йил давомида ташкилий-ҳуқуқий шакл
ва асосий фаолият турини (механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш) сақлаб қолиш шарти билан «Ўзагросервис» АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тегишли шартнома тузиш;

машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги таъсисчи улушини сотишдан келиб тушган барча маблағларни «Ўзагросервис» АЖ ташкилотларининг қарздорликларини қоплашга йўналтириш белгилаб қўйилганлиги;

Таъсисчининг тегишли машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги улушини баҳолаш қиймати бўйича сотиш имкони бўлмаган тақдирда, «Ўзагросервис» АЖ сотишга қўйилган активларнинг нархларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган тартибда босқичма-босқич пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлилиги;

«Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларини «Туман МТП» ДУКга айлантириш тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2018 йилнинг
31 декабригача қуйидагилар орқали таъминланиши;

машина-трактор паркларининг устав жамғармаларидаги улушни кейинчаликда уларни «Туман МТП» ДУКга айлантирган ҳолда тегишли туман ҳокимликларига баланс қиймати бўйича ўтказиш;

«Ўзагросервис» АЖ устав жамғармасидаги давлат улушини туман ҳокимликларига ўтказилаётган улушнинг баланс қийматига камайтирилиши;

тегишли туман ҳокимликлари томонидан «Туман МТП» ДУК уставларини тасдиқлаш, шунингдек уларни малакали кадрлар билан тўлдириш;

Тадбиркорлик субъектларига сотилган машина-трактор парклари, шунингдек «Туман МТП» ДУК тегишлича «Ўзагросервис» АЖнинг сотиладиган ва қайта ташкил этиладиган машина-трактор паркларининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланиши;

Тегишли туман ҳокимлиги «Туман МТП» ДУКнинг таъсисчиси ҳисобланиши ва мазкур корхонанинг мулки етарли бўлмаган ҳолларда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар тарзда жавобгар бўлиши;

Тадбиркорлик субъектларига сотилган машина-трактор парклари
ва «Туман МТП» ДУКларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 14-банди билан «Ўзагротехмаш» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ ташкилотлари учун белгиланган барча божхона, солиқ имтиёзлари ва преференциялар, бўшаган маблағларни қарздорликни ёпишга йўналтирган ҳолда, татбиқ этилиши белгилаб қўйилганлиги;

ё) 2019 йилда «Туман МТП» ДУКларга Қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришнинг мақсадли параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

ж) Махфий;

з) Экспериментда иштирок этувчи ташкилотларга қуйидагиларни таъминлаш;

машина-трактор парклари томонидан кўрсатиладиган механизация
ва сервис хизматлари рўйхатини кенгайтириш, жумладан юк ва енгил автотранспорт воситаларига ҳамда техниканинг бошқа турларига сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;

машина-трактор парклари фаолиятига инвесторларни, жумладан уларга хоналар, бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳамда машина-трактор парки ҳудудида биргаликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўли билан жалб қилиш;

тегишли машина-трактор паркларининг жиҳозларини модернизация қилиш, шунингдек механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган жиҳозларнинг янги замонавий турларини сотиб олиш тавсия этилганлиги;

 

и) «Ўзагросервис» АЖга;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзагросервис» АЖ ва унинг ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи фонди миқдорини ошириш бўйича аниқ чоралар кўриш;

икки ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда реал вақт режимида механизация хизматлари кўрсатишнинг ягона электрон ҳисобини юритиш             ва мониторинг қилишни жорий этиш чораларини кўриш, бунда ушбу тизимнинг «Ўзагросервис» АЖ учун очиқ бўлишини таъминлашни назарда тутиш;

2019 йил 1 январига қадар тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни «Ўзагросервис» АЖга ўтказган ҳолда ҳудудий «Агросервис МТП» МЧЖларни «Ўзагросервис» АЖ таркибига қўшиб юборишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш топширилганлиги;

й) «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга манфаатдор вазирликлар  ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига;

«Ўзагротехмаш» АЖ ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖларнинг
бир-бирини такрорловчи функциялари ва тузилмаларини, уларни бирлаштириш ҳамда «Ўзагролизинг» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг ташкилий тузилмасидан чиқариш йўли билан оптималлаштириш тўғрисида;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. «Қорақалпоғистон Агросервис МТП» МЧЖ икки ой муддатда:

Туманлар ҳокимликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда «Ўзагросервис» АЖ ташкилотларининг бўш тўрган ва фойдаланилмаётган бинолари                              ва иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларни ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликларини тегишли равишда камайтирган ҳолда баланс қиймати бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар киритсин.

4. «Қорақалпоғистон Агросервис МТП» МЧЖ (Ҳакимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Молия вазирлиги (Содиқов) Амударё (Йўлдашев), Хўжайли (Қайпов) туманлар ҳокимлари билан биргаликда «Амударё Агросервис МТП» МЧЖ ва «Хўжайли Агросервис МТП» МЧЖларни тадбиркорлик субъектларига сотиш ҳамда 2018 йил 1 ноябрдан машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда - эксперимент) ўтказсин.

5. Амударё (Йўлдашев) ва Хўжайли (Қайпов) туманлари ҳокимларига экспериментнинг муваффақиятли ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, таъмирлаш ҳамда механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан тизимли мониторинг  ва жамоатчилик назоратини олиб бориш, уларнинг натижалари бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кузлаб судларга даъво аризалари киритиш тавсия этилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3459-сонли қарори ҳақида»ги 12-сонли қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. «Қорақалпоғистон Агросервис МТП» МЧЖ, манфаатдор вазирлик   ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклиф киритсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, «Қорақалпоғистон Агросервис МТП» МЧЖ, туманлар ҳокимликлари ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига мазкур қарорнинг ижро ҳолати тўғрисида ахборот киритиб борсинлар.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                Қ.Сариев