22.12.2024, Якшанба

Маҳаллий давлат ҳокимият тўғрисидаги қонун

I БЎЛИМ. УМУМИЙ НИЗОМЛАР

1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши – Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши – Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати – иқтисодият, ижтимоиий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият юритишига раҳбарлик қилувчи, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Палаталари хулосалари, Ўзбекистон Республика Президенти фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси ва унинг Раёсати Президиуми (Раёсати) қарорларининг, ва бошқа хулосалари бажарилишини таъминлайдиган Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий ижро-раҳбарлик органи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши давлат бошқарув идоралари ва ўзлари тузган хўжалик бошқариш органлари тизимини, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасига буйсинадиган ташкилотларга раҳбарлик қилади ва уларнинг ўз-ара алоқадор ишларини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ ўз вакилликларига кирадиган, Қорақалпоғистон Республикасини назорат қилишга оид давлат ва хўжалик бошқариш масалаларини ечишга ҳақли. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қонун чиқариш ташаббуси ҳуқуқига ега.

2-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятининг асосий тамойиллари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз фаолиятида коллегия, демократик ва қонунийлик, Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган барча миллат вакиллари манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларини раҳбарликга олади.

3-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ижтимоий бирлашмалар билан ўз-аро алоқалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз вакиллигига кирадиган масалалар юзасидан ижтимоий бирлашмалар билан ўз-аро алоқадор ҳаракат қилади ва уларга мавжуд қанунларга мувофиқ зарурий ёрдам кўрсатади.

4-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг диний ташкилотлари билан алоқалари.

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг диний ташкилотлари билан ўз-аро алоқалари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунлари билан белгиланади.