Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги «Қишлоқ
хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги 373-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган
қарори билан:
а) Қуйидагилар:
2018 йилда туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш,
шу жумладан лизинг асосида етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари параметрлари
1-26-иловалар*га мувофиқ;
2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг қўшимча
ҳажмларини молиялаштириш манбалари ва ҳудудлар бўйича молиялаштириш жадваллари
27 ва 28-иловаларга мувофиқ;
2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича қўшимча ҳажмларда
етказиб бериш жадвали 29-иловага мувофиқ;
буюртмалар портфелини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва қишлоқ
хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш схемаси 30-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ҳамда лизинг асосида ва тижорат банклари кредитлари
ҳисобига етказиб беришни молиялаштиришни ташкил этиш схемалари 31-33-иловаларга
мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялашган хизматлар
кўрсатиш ишларини ташкил этиш схемаси 34-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ҳамда «Ўзагротехсаноатхолдинг»
АЖ бошқаруви раиси М.А.Каримов зиммасига - қишлоқ хўжалиги техникаси ўз вақтида
ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов, Қишлоқ
хўжалиги вазири Б.Т.Юсупов, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси
М.А.Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда
вилоятлар ҳокимлари зиммасига - тегишли йилнинг 15 октябригача бўлган муддатда
келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмалар
портфели шакллантирилиши ва ҳудудий ярмаркалар ўтказилиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири
Ж.А.Қўчқоров зиммасига - тузилган шартномаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги
техникасини етказиб беришни молиялаштириш манбаларининг ўз вақтида
шакллантирилиши ва таъминланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар
ҳокимлари, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига - маблағларни жамлаш ҳамда
аванс тўловларининг ушбу қарорда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда
ўтказиб берилиши таъминланиши учун масъулият юкланганлиги;
в) «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларининг механизациялашган
хизматлари учун ҳисоб-китоблар шартнома жадвалига мувофиқ уларни кўрсатишдан
камида бир иш куни олдин хизматларнинг камида 50 фоизи миқдорида, якуний
ҳисоб-китоблар хизматлар қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида амалга
оширилиши тартиби этиб белгилаб қўйилганлиги;
г) «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга;
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб етказиб бериладиган ўзи юрар қишлоқ хўжалиги
техникаси амалга оширилаётган агротехника тадбирларини реал вақт режимида назорат
қилиш имконини берувчи замонавий автоматлаштирилган навигация ва мониторинг (GPS
навигация) тизими билан жиҳозланишини таъминлаш;
2020 йил 1 январгача бўлган муддатда - «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор
паркларининг барча ўзи юрар қишлоқ хўжалиги техникаси навигация ва мониторинг (GPS
навигация) тизими ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситалари билан
жиҳозланишини таъминлаш;
амалга оширилаётган агротехника тадбирларининг мониторингини олиб бориш
ва назорат қилиш тизимини ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситаларини босқичма-босқич
жорий этиш юзасидан бир ой муддатда «Ўзагросервис» АЖ билан биргаликда
тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
топширилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари (Мирзаев,
Отажонов, Қўчқоров)га тугатилган фермер хўжаликлари тугатилиши муносабати билан
уларнинг «Ўзагролизинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ олдидаги қарзлари миқдорини аниқлаш
ҳамда кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси
олдида ҳосил бўлган қарздорликларини реструктуризация қилиш юзасидан таклифлар
киритиш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ҳамда
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга:
бир ой муддатда - тренер-инструкторларни, қишлоқ хўжалиги техникаси
операторларини, шунингдек, уларни таъмирлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўз полигонига эга бўлган
модель ўқув марказини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига таклифлар киритиш;
икки ой муддатда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан
биргаликда касб-ҳунар коллежларида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини
бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб
чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
уч ой муддатда - операторларни янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникасида
ишлаш учун қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қишлоқ
хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича
мутахассислар учун ҳудудий курслар ташкил этиш, амалий чора-тадбирлар режасини
тасдиқлаш ва унинг амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатиш топширилганлиги;
ж) «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизими
ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва уларни моддий рағбатлантиришни
такомиллаштириш масалаларини ўрганиш, зарурат бўлганда ушбу масалалар юзасидан
2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
таклифлар киритиш тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2018 йилда туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб
бериш, шу жумладан лизинг асосида етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари
параметрлари 1-2-иловалар*га мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Қорақалпоғистон Агросервис МТП» МЧЖга, «Ўзагролизинг» АЖнинг Қорақалпоғистон
Республикаси филиалига туманлар ҳокимликларига:
тегишли йилнинг 15 октябригача бўлган муддатда келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб
бериш юзасидан буюртмалар портфели шакллантирилишини ва ҳудудий ярмаркалар
ўтказилишини;
тижорат банклари билан биргаликда - маблағларни жамлаш ҳамда аванс
тўловларининг ушбу қарорда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда ўтказиб
берилиши таъминлаш топширилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон
Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев